Тоқаев ва Эрдоған стратегик шериклик тўғрисидаги декларацияни имзолади

ASTANА. Кazinform – Қозоғистон ва Туркия ўртасида абадий дўстлик тўғрисидаги шартнома имзоланди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

Тоқаев ва Эрдоған стратегик шериклик тўғрисидаги декларацияни имзолади
Фото: Ақорда

– Икки томонлама музокаралар ва Қозоғистон-Туркия Олий даражадаги стратегик ҳамкорлик кенгашининг олтинчи йиғилиши натижаларига кўра, Президент Қасим-Жомарт Тоқаев ва Президент Режеп Таййип Эрдоған Қозоғистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасида абадий дўстлик ва кенгайтирилган стратегик шериклик тўғрисидаги декларацияни имзолади, — дейилади хабарда.

Тоқаев ва Эрдоған стратегик шериклик тўғрисидаги декларацияни имзолади
Фото: Ақорда

 

Тоқаев ва Эрдоған стратегик шериклик тўғрисидаги декларацияни имзолади
Фото: Ақорда

 

Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбари Туркия Президенти билан кичик таркибда музокаралар ўтказди.