Тоқаев ва Абдулла II музокара ўтказди: Ҳукуматлараро ва тижорат шартномалари имзоланди
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон ва Иордания ўртасида бир қатор муҳим ҳужжатлар қабул қилинди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

“ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ва Иордания Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайннинг музокараларидан сўнг икки мамлакат делегациялари аъзолари имзоланган ҳукуматлараро ва тижорат ҳужжатлари алмашдилар”, – дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Қасим-Жомарт Тоқаев Иордания Подшоҳини Ақордада кутиб олди.
ҚР Президенти Қозоғистон Иордания билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга катта аҳамият беришини таъкидлади.

Ўз навбатида, Иордания Подшоҳи Қозоғистоннинг тинчлик ва барқарорликни таъминлашдаги ролини юксак қадрлашини таъкидлади.

ҚР Президенти Тоқаев ва Подшоҳ Абдулла II кичик таркибда музокара ўтказди.

Аввалроқ Иордания Подшоҳи Абдулла II Президент Қасим-Жомарт Тоқаевга Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлигининг “Ан-Наҳда” ордени билан тақдирлаган эди.