10:31, 12 Декабрь 2022 | GMT +5
Тоқаев стол тенниси бўйича жаҳон чемпиони Алан Қурманғалиевни табриклади
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев стол тенниси бўйича аралаш тоифада жаҳон чемпиони бўлган халқаро тоифадаги спорт устаси Алан Қурманғалиевни табриклади. Бу ҳақда Kazinform БОРТ№1 Telegram-каналига таяниб хабар беради.

«Қозоғистондаги стол тенниси мухлислари Сиз билан фахрланади. Бу ютуқлар билан чекланиб қолмай, нуфузли жаҳон турнирларида энг юқори совринларни қўлга киритиш учун спорт маҳоратингизни оширишингизни тилайман. Бу вазифани бажара оласиз! Меҳнат қилинг, курашинг ва ғалаба қозонинг!»
– дейилади Давлат раҳбари телеграммасида.