Тоқаев Марказий Осиё ва Россия ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликнинг янги моделини ишлаб чиқишни таклиф қилди

None
ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев «Марказий Осиё – Россия» саммитида Марказий Осиё давлатлари ва Россия Федерацияси ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликнинг янги моделини ишлаб чиқишни таклиф қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳозирги шароитда мавжуд савдо-иқтисодий алоқаларни сақлаб қолиш жуда муҳим. Бунинг учун Марказий Осиё давлатлари ва Россия Федерацияси ўртасида иқтисодий ҳамкорликнинг янги моделини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш тавсия этилади», - деди Президент.

Қ. Тоқаев кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларига алоҳида эътибор қаратиш, энергетика, саноат, транспорт-логистика, қишлоқ хўжалиги соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш зарурлигини таъкидлади.

«Шу билан бирга, савдо тўсиқларини бартараф этиш ва протекционистик чораларнинг олдини олиш муҳим аҳамиятга эга. Ҳудудлараро савдони ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларимизни янада кучайтиришимиз керак. Бу ерда савдо тузилмасини такомиллаштириш ва унинг номенклатурасини кенгайтиришга эътибор қаратиш лозим», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Эслатиб ўтамиз, Астана шаҳрида «Марказий Осиё – Россия» саммити бошланди. Юқори даражадаги учрашувда Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон ва Россия президентлари иштирок этиб, олти томонлама форматдаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилмоқда.



Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Сўнгги хабарлар