Тоқаев Корея компанияларини Alatau City шаҳрини қуришга таклиф қилди

Alatau City
Фото: primeminister.kz

ASTANА. Кazinform — Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон-Корея бизнес-форумида жанубий кореялик инвесторлар ва девелопер компанияларини «Алатау City» ақлли шаҳар” лойиҳасида иштирок этишга таклиф қилди.

“Шаҳарларни ривожлантириш ва инсон ҳаёти учун қулай шароитлар яратиш соҳасида ҳамкорликни кучайтириш зарур. Сингапур компаниялари билан ҳамкорликда ҳудуди махсус иқтисодий зонага киритилган Alatau City деб аталган янги “ақлли шаҳар” қуришни бошладик”, — деди Президент.

Давлат раҳбари ушбу шаҳарни нафақат Қозоғистон, балки бутун Марказий Осиё учун етакчи халқаро хабга айлантириш режалаштирилганини эслатди.

“Умид қиламизки, Жанубий Корея инвесторлари ва девелопер компаниялари ушбу ташаббусга фаол ҳисса қўшадилар”, — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Сўнгги хабарлар
telegram