Тоқаев: Қарағанди - мамлакатда урбанизация даражаси энг юқори бўлган ҳудуд ҳисобланади

«Қарағанди - мамлакатда урбанизация даражаси энг юқори бўлган ҳудуд ҳисобланади. Вилоят аҳолисининг 80 фоизи шаҳарларда истиқомат қилади. Бу ерда ишлаб чиқаришнинг салмоқли қисми 5 та моношаҳрига тўғри келади. Вилоят аҳолисининг 40 фоизи бу ерда истиқомат қилган. Шаҳар аҳолисининг ҳаёти унинг йирик корхоналарига боғлиқ, ҳеч кимга сир эмас. Кичик шаҳарлардан одамлар кўчиб кетишмоқда. Бу долзарб масала», - деди ҚР Президенти.
Шу билан бирга, Президент мамлакатда «Қувватли ҳудудлар – мамлакат тараққиётининг драйвери» миллий лойиҳаси амалга оширилаётганини маълум қилди.
«Ҳокимият ҳукумат билан биргаликда ушбу лойиҳа доирасида бошқа кичик шаҳарларда ҳам фундаментал ташаббусларни амалга ошириши керак. Балқаш иқтисодиётни диверсификация қилишда бошқаларга ўрнак бўла олади. Бу ерда йирик саноат объектлари билан бир қаторда туризм индустриясини ривожлантириш учун ҳам катта имконият бор», - дея қўшимча қилди Давлат раҳбари.
Фото:t.me/bort_01