Тоқаев ишбилармон доираларни янги иқтисодий сиёсатни шакллантиришда ҳамкорлик қилишга чақирди
«Саҳифани варақлаш ва янги Қозоғистон асосига айланиши керак бўлган янги иқтисодий сиёсатни шакллантириш бўйича биргаликдаги ишларни бошлаш керак», - деди Президент мамлакатнинг йирик бизнес вакиллари билан учрашуви чоғида.
ҚР Президенти янги иқтисодий сиёсатнинг асосий тамойиллари – ҳалол рақобат, қарорларнинг шаффофлиги, давлат сиёсатининг прогноз қилиниши, бизнеснинг солиққа оид ҳалоллиги, тадбиркорларнинг ижтимоий масъулияти эканлигини таъкидлади.
«Ишончим комилки, бу йирик бизнес, бизнинг буржуазия ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг муваффақиятли амалга оширилишидан манфаатдор. Шунинг учун ҳам мамлакат бизнес элитасининг йўқотадигани бор. Лекин уларнинг бизнесини кенгайтириш учун ҳам яхши имкониятлар мавжуд», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.
Муаллиф: Марлан Жиембай