19:40, 11 Май 2022 | GMT +5
Ўтган йили Туркиянинг Қозоғистонга киритган тўғридан-тўғри сармояси рекорд даражага етди
ANKARA. Kazinform – Ўтган йили Туркиянинг тўғридан-тўғри сармояси рекорд даражадаги 680 миллион долларга етди. Бу ҳақда Қозоғистон ва Туркия бизнес вакилларининг учрашувида Президент Қасим-Жомарт Тоқаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

«Сўнгги 16 йил ичида турк биродарларимиз Қозоғистонга 4,2 миллиард доллардан ортиқ сармоя киритдилар. Маълумки, пандемия даврида дунёда хорижий инвестициялар ҳажми кескин камайди. Шунга қарамай Туркиядан мамлакатимизга киритилаётган сармоя камайгани йўқ. Албатта, бу яхши ҳолат. Бу турк қардошларнинг юртимизга бўлган юксак ишончининг ифодасидир. Ўтган йили Туркиянинг тўғридан-тўғри сармояси рекорд даражадаги 680 миллион долларга етди. Бугунги кунда Қозоғистонда турк капитали иштирокидаги 4 мингга яқин компания муваффақиятли фаолият юритмоқда», — деди Президент.