Ўтган йили Қозоғистонда давлат хизматларининг 90%и электрон форматга ўтказилди
Давлат хизматлари бўйича идоралараро комиссия йиғилишларида давлат хизматларини оптималлаштириш ва автоматлаштириш масалалари батафсил кўриб чиқилди.
Унинг таклифларига мувофиқ 556 та давлат хизматлари кўрсатиш учун йўл харитаси тасдиқланди.
189 та давлат хизматининг бизнес жараёнлари оптималлаштирилди, ўртача ҳисобда талаб қилинадиган ҳужжатлар сони 30 фоизга (6 дан 4 гача) қисқартирилди ва уларни тақдим этиш муддати 3 бараварга қисқартирилди.
Бугунги кунда энг оммабоп, шунингдек, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган давлат хизматларини кўрсатиш жараёнини қайта кўриб чиқиш ишлари олиб борилмоқда.
Бундан ташқари, 120 рақамли давлат хизматларидан фойдаланиш соддалаштирилди, улар электрон рақамли имзосиз бир марталик пароллар орқали амалга оширилади.
Вазирлик маълумотларига кўра, ўтган йил охиригача давлат хизматларининг 90 фоизи электрон форматга ўтказилди. 2022 йилда бу кўрсаткични 93 фоизга етказиш режалаштирилган.
Муаллиф: Зарина Қаҳарман