Ўтган йили Қозоғистонда 27 мингдан ортиқ оммавий спорт тадбирлари ўтказилди

«Ўтган йили мамлакатимиз бўйлаб соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида 27 мингдан ортиқ оммавий спорт тадбирлари ўтказилди. Ушбу тадбирлар 1,5 миллион кишини, жумладан, қишлоқ жойларда 900 минг кишини қамраб олди. Оммавий спортни ривожлантиришнинг муҳим йўналишларидан бири мактаб ва ўқувчилар спортидир. Бугунги кунда 2 миллион мактаб ёшидаги бола спорт ва жисмоний тарбия билан қамраб олинмоқда», - деди Даурен Абаев вазирлик ҳайъати йиғилишида.
Вазирнинг сўзларига кўра, айни пайтда олий ўқув юртларида мингдан ортиқ спорт секциялари фаолият кўрсатмоқда. Улар 186 мингдан ортиқ талабаларни қамраб олди. Бу талабаларнинг 30,3 фоизини ташкил қилади.
«Жойларда 652 болалар ва ўсмирлар клуби, 138 болалар ва ўсмирлар соғломлаштириш тўгараги фаолият кўрсатмоқда. Улар 220 мингдан ортиқ болалар ва ўсмирларни қамраб олади», - деди у.
Унга кўра, мамлакатда спорт инструкторлари сони ортиб бормоқда. 2021 йилда 5 610 нафар спорт инструктори яшаш жойида, шу жумладан, қишлоқ жойларда 3 065 нафар спорт инструктори ишлади.
«Спорт ва жисмоний тарбия билан мунтазам шуғулланаётган алоҳида эҳтиёжли шахслар сони 48 минг нафардан ошди», – деди вазир.
Муаллиф: Марлан Жиембай