Ўтган йилги мавсумда Ўзбекистон 2 млнга яқин дарахт ва гул кўчатларини Марказий Осиё давлатларига экспорт қилган
Кўчат кўчириш ва экспорт қилиш мавсуми сентябрь ойидан бошланиб апрель ойининг ўрталарига қадар давом этади. 2022 йил октябрь-декабрь ойларида қиймати 100 минг долларга яқин 1 миллион 800 мингга яқин дарахт ва гул кўчатлари Қирғизистон, Қозоғистон, Туркманистон ҳамда Тожикистон давлатларига экспорт қилинган.
Соҳа мутасаддиларининг таъкидлашича, жорий йил январь-март ойларида қиймати 255 минг доллардан зиёд бўлган 5 миллион донадан кўпроқ мевали ва манзарали кўчатлар ҳамда атиргул қаламчалари қўшни республикалар, Россия ва Германияга сотилган.
Мавсум давомида умумий қиймати 355 минг долларга тенг бўлган 7 миллион донага яқин юзлаб турдаги мевали ва манзарали дарахтлар, ҳамда гул кўчатлари Фарғона вилояти божхона бошқармасининг «Водий» ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан ўз вақтида соддалаштирилган тартибда божхона назоратидан ўтказилиб тезкорлик билан экспортга йўналтирилиши таъминланяпти.