08:36, 24 Январь 2023 | GMT +5
Ўтган суткада Қозоғитонда 46 кишида коронавирус аниқланди
ASTANA. Kazinform – Ўтган сутка давомида Қозоғистонда 46 кишида коронавирус аниқланди, 5 нафари касалликдан тузалиб кетди, дея хабар беради Kazinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Telegram-каналига таяниб.
24 январ маълумотларига кўра, Қозоғистонда 1790 киши коронавирус инфекциясидан (-1652+ ва 138 КВИ-) даволанмоқда. Уларнинг 139 нафари стационарда, 1698 нафари амбулатор шароитда даволанмоқда.
КВИ+, КВИ- ҳолатлар орасида:
• 5 киши оғир аҳволда,
• 5 киши жўда оғир аҳволда,
• 2 киши сунъий нафас олиш аппаратига уланган.