09:25, 26 Октябрь 2022 | GMT +5
Ўтган суткада Қозоғистонда 7 кишида коронавирус аниқланди
ASTANA. Kazinform – Ўтган суткада Қозоғистонда 7 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, 1 киши касалликдан тузалиб кетди, дея хабар беради Kazinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Telegram-каналига таяниб.
Шунингдек, вазирлик маълумотларига кўра, айни пайтда Қозоғистонда 882 киши (-732+ ва 150 КВИ-) коронавирусдан даволанмоқда.
Уларнинг 97 нафари шифохоналарда, 785 нафари амбулатория шароитида даволанмоқда.
КВИ+, КВИ- ҳолатлар орасида:
• 2 киши оғир аҳволда,
• 4 киши ўта оғир аҳволда,
• 2 нафар бемор ўпкани сунъий шамоллатиш аппаратига уланган.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 26 октябрдаги маълумотларга кўра, Қозоғистонда коронавирусга қарши вакцинанинг I компонентини 10 841 992 киши, II компонентини 10 602 948 киши олган. Ревакцинациядан 5 599 809 киши ўтди.