Ўтган сутка давомида 39 кишида коронавирус аниқланди – ҚР ССВ

None
ASTANA. Kazinform – Ўтган сутка давомида Қозоғистон бўйича 39 кишида коронавирус инфекцияси аниқланган, яна 3 киши коронавирус пневмониясига чалинган, дея хабар беради Kazinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб.

Умуман олганда, 2020 йил 13 мартдан жорий йилнинг 8 октябрига қадар 1 393 974 киши коронавирусга чалинган. Коронавирусдан 13 692 бемор вафот этди. Пневмония 2020 йил 1 августдан жорий йилнинг 7 октябрига қадар 90 096 кишида қайд этилган. Вафот этганлар - 5360 бемор.

«Республика бўйича коронавирус инфекциясидан 1082 киши даволанмоқда, шундан 945 нафари (КВИ+), коронавирусли пневмониядан (КВИ-) - 136 бемор.

116 нафари шифохоналарда, 966 нафари амбулатор шароитда даволанмоқда.

КВИ+, КВИ билан касалланган беморларнинг 6 нафари оғир аҳволда, 3 нафари ўта оғир аҳволда, 1 киши нафас олиш аппаратига уланган», - дейилади хабарда.

Сўнгги хабарлар
telegram