09:21, 08 Июнь 2021 | GMT +5
Ўтган бир кунда Қозоғистонда 768 кишида коронавирус аниқланди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда ўтган суткада 768 одам коронавирус инфекциясини юқтирганлиги маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform coronavirus2020.kzга асосланиб.
Айни пайтда Қозоғистонда жами 395 832 та коронавирус юқтириш ҳолатлари қайд этилган. Ўтган суткада 1739 одам ушбу инфекциядан соғайиб чиқди. Соғайганлар умумий сони 369 024 нафарга етди.