Теннис: Қозоғистонлик спортчи Колумбиядаги турнир финалига чиқди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистонлик Григорий Ломакин Колумбияда ўтказилаётган Перейра Челленжер турнирининг жуфтлик баҳсларида финалига чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон теннис федерациясидан маълум қилишларича, Г.Ломакин украиналик Олег Приходько билан биргаликда ярим финалда турнирнинг биринчи ракеткаси колумбиялик Николас Баррьентос – мексикалик Мигель Анхел Рейес Варела билан куч синашди.

Қозоғистон-Украина жуфтлиги рақибларини 6:3, 7:6 (7:3) ҳисобида мағлуб этди.

Шу тариқа, Г.Ломакин фаолиятида иккинчи марта челленжер турнири финалига чиқди.

Ломакин ва Приходько финалда венесуэлалик Луис Мартинес ва колумбиялик Кристиан Родригес жуфтлиги билан бош соврин учун курашади.

Финал Нур-Султан вақти билан соат 00.00да бошланади.

Муаллиф: Елжан Ерали


Сўнгги хабарлар