Теннис: Қозоғистонлик ўсмирлар Осиё рейтингида етакчилик қилмоқда
Қозоғистон теннис федерациясидан маълум қилишларича, яккалик баҳсларида қозоғистонликлар етакчилик қилишди. Ўғил болалар ўртасида Нур-Султан шаҳридаги теннис мактаби битирувчиси Ерасил Бақтияр, қизлар ўртасида алматилик Полина Слепцова биринчи ўринни эгаллади.
Ерасил бу йил ATF серияси бўйича бешта турнирида қатнашди. Қозоғистонлик ёш теннисчи август ойида Чимкент шаҳрида ўтказилган Shymkent Open ATF14Under Junior Grade A мусобақасида чемпион бўлди ва бир ҳафта олдин Ўскемендаги турнир финалига чиқди.
Шунингдек, П.Слепцова 2021 йилда ATF серияси бўйича тўртта турнирда иштирок этиб, уларнинг барчаси ғолиблар қаторидан жой олди. Shymkent Open ATF14Under Junior Grade A ва Almaty ATF&14 Under Junior Grade 2 мусобақаларида ғолиб чиқди, қолган иккитасида эса кучли учликдан жой олди.
Муаллиф: Елжан Ерали