Теннис: Қозоғистонлик Елена Рибакина Индиан-Уэллс турнирининг учинчи босқичига чиқди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистоннинг биринчи ракеткаси, дунёнинг 20-ракеткаси Елена Рибакина Индиан-Уэллс WТА 1000 турнирининг учинчи босқичига чиқди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Мусобақанинг 17-ракеткаси сифатида рўйхатдан ўтган қозоғистонлик теннисчи (соврин жамғармаси – 8,4 миллион АҚШ доллари) турнирнинг иккинчи даврасида дунё рейтингида 58-ўринни эгаллаб турган бельгиялик Алисон Ван Эйтванк билан учрашди.

Бир ярим соатча давом этган баҳсда Е.Рибакина 6:1, 7:5 ҳисобида зафар қучди. Қозоғистонлик теннисчи 3 та эйс амалга оширди ва 8 та брейк-пойнтдан учтасини ишлатди.

Учинчи босқичда Е.Рибакина дунёнинг 17-ракеткаси, ушбу турнирнинг ўтган йилги финалчиси Беларусь вакили Виктория Азаренко ёки рейтингда 96- ўринда турган австралиялик Астра Шарма билан куч синашади.

Муаллиф: Елжан Ерали


Сўнгги хабарлар
telegram