Теннис: Қозоғистонлик Елена Рибакина Чикаго турнирининг ярим финалига чиқди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистоннинг биринчи, дунёнинг 17-ракеткаси Елена Рибакина Чикагодаги WТА 500 турнирининг ярим финалига чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Чорак финалда Е. Рибакина дунёнинг 12-ракеткаси ва ушбу мусобақанинг 3-ракеткаси бўлган швейцариялик Белинда Бенчич билан куч синашди.

Токио Олимпиадасининг ярим финалида Е. Рибакина бу теннисчига ютқазиб қўйган эди.

Бу сафар биринчи сетда қозоғистонлик теннисчи ғалаба қозонди - 6:4

Иккинчи сетда ҳисоб 1: 3 бўлганида, Б. Бенчич учрашувни давом эттиришдан бош тортди.

Бир соатдан кўпроқ давом этган мусобақада Э. Рибакина 11 та эйс амалга оширди ва барча 3 та брейк пойнтидан фойдаланди. Рақиб 6 та эйс, 1 та брейк (3 та брейк-пойнт) билан чекланди.

Е. Рибакина дунёнинг 16-ракеткаси, турнирнинг 4 -ракеткаси, Тунис вакиласи Онс Жабер билан мукофот жамғармаси 565 минг АҚШ долларидан ошадиган турнир финалига чиқиш учун куч синашади.

Чорак финалда О. Жабер дунёнинг олтинчи ракеткаси, Чикаго турнирининг биринчи ракеткаси, украиналик Элина Свитолинани мағлуб этди - 6:4, 6:2.

Аввалроқ, Елена Рибакина Чикаго турнирининг чорак финалига, Юлия Путинцева эса Аstana Оpen финалига қадар етиб боргани ҳақида хабар берилган эди.

Шунингдек, Дмитрий Попко ҳам Лиссабон турнирининг ярим финалига чиқди.

Сўнгги хабарлар
telegram