Теннис: Қозоғистонлик Анна Данилина аралаш жуфтлик баҳслари бўйича АҚШ чемпиони бўлди

None
Фото: ҚТФ
ASTANА. Кazinform – Қозоғистонлик Анна Данилина илк бор аралаш жуфтлик баҳслари (микст) бўйича АҚШ чемпиони бўлди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Аралаш жуфтлик баҳслари финалида Анна Данилина финляндиялик Гарри Хелиоваара билан биргаликда мусобақанинг 1-ракеткаси америкалик Жессика Пегула – Остин Крайчекларга қарши бош соврин учун кураш олиб борди.

Дастлабки партияда брей қилган Қозоғистон-Финландия жуфтлиги устунликни сақлаб қолди – 6:3.

Гарчи иккинчи сетни ҳам брейк билан бошлаган бўлсада, америкаликлар ҳисобни тенглаштиришди – 2:2. Кейин Анна ва Гарри навбатдаги брейкни қўлга киритиб, учрашувни ғалаба билан якунлади - 6:4. Бир соатдан ортиқ давом этган мусобақада улар 7 та эйс амалга оширди ва 6 та брейк-пойнтнинг ярмидан фойдаланишди.

Шу тариқа, Анна Данилина қозоғистонлик теннисчилар ўртасида илк бор «Катта дубулға» микст турнири ғолибига айланди.

Эслатиб ўтамиз, Новак Жокович теннис бўйича жаҳон рекордини ўрнатди.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар