Теннис: Қозоғистон терма жамоаси Дэвис кубоги финал босқичига йўлланма олди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон терма жамоаси Ослода бўлиб ўтаётган Дэвис кубоги саралаш босқичи доирасида Норвегияни мағлуб этди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Тўртинчи учрашувда Қозоғистон ва Норвегиянинг биринчи ракеткалари Александр Бублик ва Каспер Рууд кортга чиқди.

К.Руд дунёнинг 8-ракеткаси, А.Бублик 32-ракеткасидир.

Биринчи партиядада брейкдан фойдаланган қозоғистонлик теннисчи олдинга чиқиб олди – 6:4.

Иккинчи сетда К.Рууд ютди - 7:5.

Бублик учинчи, ҳал қилувчи ўйинни брейк билан бошлади - 2:0. Якунда учрашув 6:4 ҳисобидаги ғалаба билан якунланди.

Шу тариқа Қозоғистон терма жамоаси рақибини 3:1 ҳисобида мағлуб этди ва Мадриддаги Дэвис кубоги финал босқичига йўлланма олди.

Муаллиф: Елжан Ерали

Сўнгги хабарлар