Теннис: Ёш қозоғистонлик Словакияда бўлиб ўтган турнирнинг мутлақ чемпиони бўлди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонлик Занғар Нурланули Словакияда 14 ёшгача бўлган теннисчилар ўртасида Tennis Europa сериясининг иккинчи тоифасидаги Baseline Оpen U14 2022 турнирида мутлақ чемпион бўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Яккалик баҳсларида 13 ёшли қозоғистонлик спортчи финалда Словениянинг ўша ёшдаги биринчи ракеткаси Зиго Шешкони уч сет давом этган баҳсда 3:6, 6:2, 7:6 (7:1) ҳисобида мағлуб этди.

Учрашув икки ярим соат давом этди.

Шу тариқа, қозоғистонлик ёш юлдуз ўз фаолиятидаги бешинчи ва жорий йилдаги иккинчи унвонини қўлга киритди.

Кеча жуфтлик баҳсида Занғар З.Шешко билан биргаликда хитойлик Янхонг Ли ва чехиялик Янг Растицани 6:2, 7:5 ҳисобида мағлуб этди.

«Ғалабадан кейин дам олишга вақт йўқ, мен танаффус олиб, Португалиядаги супер мусобақага бормоқчиман. Кейин ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига саралаш ўйинлари бўлиб ўтадиган миллий терма жамоа таркибида Ҳиндистонга жўнаб кетаман. Қозоғистон шарафини илк бор ҳимоя қилиш катта масъулият юклайди, бу бир умр эсда қолади», деди Занғар Нурланули.

Муаллиф: Елжан Ерали

Сўнгги хабарлар
telegram