Теннис бўйича Қозоғистон терма жамоаси United Cup турнирида иштирок этади

ASTANA. Kazinform - United Cup турнирида иштирок этадиган 18 та жамоанинг таркиби малум бўлди. Мусобақалар 29 декабрдан 8 январга қадар Австралиянинг Брисбен, Перт ва Сидней шаҳарларида бўлиб ўтади, дея хабар беради Kazinform ҚР теннис федерацияси матбуот хизматига таяниб.
None

Турнирнинг расмий сайтидаги маълумотларига кўра, Қозоғистон терма жамоаси «B» квартетига кирди ва унда Польша ва Швейцария терма жамоалари билан куч синашади.

Нуфузли турнирда Қозоғистон шарафини Александр Бублик, Тимофей Скатов, Денис Евсеев, Григорий Ломакин, Юлия Путинцева, Жибек Қуламбаева ва Гозал Айнитдинова ҳимоя қилади.

Гуруҳларнинг тўлиқ таркиби қуйидагича:

А гуруҳи: Греция, Бельгия, Болгария.

B гуруҳи: Польша, Швейцария, Қозоғистон.

C гуруҳи: АҚШ, Германия, Чехия.

D гуруҳи: Испания, Австралия, Буюк Британия.

Э гуруҳи: Италия, Бразилия, Норвегия.

Ф гуруҳи: Франция, Хорватия, Аргентина.

Фото: ktf.kz

Сўнгги хабарлар