09:36, 19 Август 2022 | GMT +5
Тенге курси бироз мустаҳкамланади
NUR-SULTAN. Kazinform - Нур-Султан ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 471-479 тенгедан сотилмоқда, деб хабар бермоқда Kazinform.

Kurs.kz хабарига кўра, Нур-Султандаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 471-476 тенгедан сотилмоқда.
Алматида доллар курси 475-479 тенге орасида ўзгариб турибди.
18 август куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 0,24 тенгега пасайиб, 476,01 тенгени ташкил қилди.
Миллий банкнинг 19 августдаги расмий курсига кўра, 1 доллар 475,94 тенге.
Айни дамда Россия рубли Алматидаги пул айирбошлаш шохобчаларида 7,35-7,55 тенге оралиғида сотилмоқда.