Тайванда зилзила қурбонлари сони ортди
ASTANA. Kazinform – Тайванда сўнгги 25 йил ичида содир бўлган энг даҳшатли зилзила натижасида камида тўққиз киши ҳалок бўлди, юзлаб кишилар жароҳатланди. Дастлаб тўрт киши ҳалок бўлгани хабар қилинган эди, деб ёзади Еuronews.

Тайваннинг шарқий қирғоқларида содир бўлган 7,2 магнитудали зилзила оқибатида камида тўққиз киши ҳалок бўлгани хабар қилинган. Ўнлаб одамлар бедарак йўқолган, юзлаб одамлар турли даражада тан жароҳати олган.
Маҳаллий вақт билан эрталаб соат саккизларда содир бўлган биринчи зилзиладан сўнг, турли хил кучли юздан ортиқ тўлқинлар қайд этилди. Бу бутун оролда сезилди.
Тайван шарқидаги Хуалянь шаҳрида бир неча бино қулаб тушганидан кейин қидирув-қутқарув операцияси давом этмоқда.
20 миллиондан ортиқ аҳоли яшайдиган оролда темир йўл қатнови тўхтатилди.
Зилзила натижасида сув тошиб кетди, йўллар ва туннеллар вайрон бўлди.
Тайван расмийларига кўра, бу зилзила сўнгги чорак асрдаги энг ҳалокатли зилзила бўлди. Марказий метеорология бюроси цунами хавфи ҳақида огоҳлантирди.
Кўп жойларда электр ва газ узилиб қолган.
Зилзила Шанхайда, шунингдек, Хитойнинг жануби-шарқий соҳилида жойлашган бир қанча провинцияларда сезилган.
Бунгача Тайванда юз берган зилзила оқибатида тўрт киши ҳалок бўлгани, 97 киши жароҳатлангани ҳақида ёзган эдик.