Таниқли уламо Абсаттар ҳожи Дербисали вафот этди

NUR-SULTAN. Kazinform - Шарқшунос,диншунос, адабиётшунос, филология фанлари доктори Абсаттар Дербисали вафот этди, деб хабар беради Kazinform.
None
None

Бу ҳақда бугун Қозоғистон Ахборот ва жамиятни ривожланиш вазири Аида Балаева маълум қилди.

«Таниқли диншунос, шарқшунос, исломшунос олим Абсаттар ҳожи Дербисалининг вафоти муносабати билан унинг оиласи ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдираман. Бу бутун қозоқ маънавияти учун катта йўқотиш. Абсаттар Бағисбайули бутун умрини ахлоқ-одобга бағишлади ва олижаноб динимизнинг ҳақиқий йўлини одамларга етказиш учун беқиёс ишларни амалга оширди. Мамлакатнинг Бош муфтийси бўлганида, ҳожи о5амиз билан хизмат юзасидан учрашардим. У ҳар доим ўзининг кенг характери, чуқур билими, ақлли табиати билан маънавият чўққисидан кўзга ташланиб, мамлакатда миллатлараро тотувлик ва динлараро тинчликни ривожлантиришга беқиёс ҳисса қўшган. Абсаттар Ҳожи оғамизнинг интеллектуал табиати, унинг Ватанига қилган хизматлари, маънавий асарлари, халқни эътиқод йўлига чорлашдаги доно сўзлари - халқи томонидан битмас-туганмас маънавий бойлик сифатида ҳеч қачон унутилмайди. Марҳумнинг ётган жойи ёруғ бўлсин, охирати обод бщлсин!», - деб ёзди вазир ўзининг Instagram саҳифасида.


Сўнгги хабарлар