Таиландда филлар сув тошқини қурбонига айланишди
ASTANA. Kazinform - Таиланддаги ҳайвонларни реабилитация қилиш қўриқхонасида икки фил сув тошқини қурбони бўлди, дея хабар беради Каzinform агентлиги Euronewsга таяниб.
Филлар учун қўриқхона ҳисобланган миллий боғ катта зарар кўрган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Таиландга “Яги” тўфони ҳам келган эди. Табиий офат туфайли қўриқхонани эвакуация қилишга тўғри келди. Юздан ортиқ фил қутқарилди, аммо иккитаси кучли тошқин сувларида чўкиб кетди. Уларнинг ўлаксалари тошиб оқаётган дарёнинг қуйи оқимидан топилган. Яна бир фил бедарак йўқолганлар рўйхатига киритилган.
Қўриқхона инфратузилмаси катта зарар кўрган. Боғ раҳбарияти ёрдам сўраб, мамлакат расмийларига мурожаат қилди.
Аввалроқ Зимбабве ҳукумати кучли қурғоқчилик туфайли 200 та филни ўлдирмоқчи эканлиги маълум қилинганди. Зимбабведа жами 100 мингга яқин фил мавжуд, мамлакат бу ҳайвонларнинг сони бўйича Ботсванадан кейин иккинчи ўринда туради. Зимбабведа филлар охирги марта 1988 йилда отилган.
Намибия, шунингдек, сўнгги ўн йилликлардаги энг кучли қурғоқчилик туфайли 700 та ёввойи ҳайвонлар, жумладан, фил ва бегемотлар йўқ қилинишини эълон қилди. 160 га яқин ҳайвонлар аллақачон ўлдирилган.