Сув тошқини: Мақтааралга дастлабки гуманитар ёрдам етиб келди

None
None
MAQTAARAL. Kazinform – Сув тошқинидан аъзият чеккан Мақтааралга дастлабки гуманитар ёрдам етиб келди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Жамбил вилояти ҳокимлиги томонидан ташкил этилган карвон Жамбул вилоятидан 30 тоннадан ортиқ озиқ-овқат маҳсулотларини олиб келди.

Ёрдамга ошиққан Жамбил тадбиркорлари 10 тонна ун, 10 тонна гуруч, 5 тонна шакар, 1 тонна гречка, 2 тонна ёғ, 2 тонна макарон маҳсулотлари ва 5 тонна гигиена воситаларини юборишди. Бугун, ҳомийлардан йиғилган 10 миллион тенге миқдоридаги хайрия маблағлари тошқиндан жабр кўрганларга тарқатилади.



Жамбил вилояти ҳокимининг ўринбосари Нуржан Календияровнинг айтишича, бу тошқиндан жабр кўрган Мақтаарал аҳолисига кўрсатиладиган ёрдам бу билан тўхтамайди.



Муаллиф: Айнур Ақбаева


Сўнгги хабарлар
telegram