Сув тошқиндан жабр кўрган вилоятлар болалари Алмати вилоятида дам олади

балалар
Фото: ҚР Еңбек және халықты әлеуметтік қорғау минитрлігі

QONAEV. Kazinform – Сув тошқиндан жабр кўрган вилоятлар ўқувчилари Алмати вилоятида жойлашган оромгоҳларда йил давомида дам олади.

Алмати вилояти ҳокимлиги матбуот хизматининг хабар беришича, 9 ёшдан 15 ёшгача бўлган 70 нафар бола Енбеқшиқазақ тумани, Турген қишлоғидаги “Тау жанашар” болалар фаол дам олиш оромгоҳида дам олади. Ўқувчиларни жойлаштириш 10 апрелдан 25 апрелгача амалга оширилади.

“Шунингдек, 10 апрелдан 10 майга қадар “Тау-Туран” болалар оромгоҳида 100 нафар бола дам олиши режалаштирилган”, - дея хабар берди вилоят ҳокимлиги.

Аввалроқ Таълим-маориф вазирлиги энг кўп жабрланган ҳудудларда яшовчи болалар соғломлаштириш марказларига юборилаётганини маълум қилган эди.

Сўнгги хабарлар