Қозоғистонда сув тежайдиганларни рағбатлантириш жорий эттирилади
ASTANA. Kazinform — ҚР Сув ресурслари ва ирригация вазирлиги расмий сўровимизга йўллаган жавобида сувни тежаш йўналишида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди.
Вазирлик маълумотларига кўра, давлат сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни рағбатлантиришни давом эттиради.
“Хусусан, фермерларнинг сув олиш ва таъминот инфратузилмасини сақлаш, сувни тежайдиган технологияларни сотиб олиш ва ўрнатиш харажатларини қоплаш улуши 50% дан 80% гача оширилди. Шунингдек, сув таъминоти хизматларининг нархи қўлланиладиган технология ва тарифга қараб субсидияланади”, — дейилади хабарда.
Сув ресурслари ва ирригация вазирлиги шунингдек, сувни тежайдиганлар учун ажратилган маблағлар ҳақида маълумот берди. 2026-2028 йилларда сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш учун инвестиция субсидиялари учун 214,6 миллиард тенге ажратилган. Шу жумладан:
• 2026 йилда – 58,5 миллиард тенге;
• 2027 йилда – 74,6 миллиард тенге;
• 2028 йилда 81,5 миллиард тенге субсидия сифатида сарфланади.
Бундан ташқари, сув таъминоти хизматлари харажатларини субсидиялаш режалаштирилган. Бунинг учун жами 13,5 миллиард тенге ажратилган. Шундан 2026-йилда 4 миллиард тенге, 2027-йилда 4,7 миллиард тенге ва 2028-йилда 4,8 миллиард тенге ажратилади.
Бундан ташқари, сувни тежайдиган фермерларга суғориш ускуналари чегирма билан сотилади.
“Сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш учун енгиллаштирилган молиялаштириш воситаларидан фойдаланилади. "КазАгроФинанcе" АЖнинг "Агролизинг" дастури доирасида пуркагичли суғориш тизимлари 10 йилгача бўлган муддатга йиллик 12,6% ставка билан, томчилатиб суғориш тизимлари эса йиллик 12,6% ставка билан молиялаштирилади. Ҳозирда мамлакатда пуркагичли суғориш машиналари ва томчилатиб суғориш ускуналарини ишлаб чиқарадиган 7 та маҳаллий завод фаолият юритмоқда”, - дейилади расмий жавобда.