12:15, 13 Февраль 2022 | GMT +5
Сув спорти бўйича жаҳон чемпионати қаерда ўтади
NUR-SULTAN. Kazinform – Сув спорти бўйича жаҳон чемпионати ўтказиладиган янги шаҳар маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Эслатиб ўтамиз, ушбу спорт тури бўйича аввалги жаҳон чемпионати 13-29 май кунлари Япониянинг Фукуока шаҳрида бўлиб ўтиши керак эди. Аммо коронавирус инфекцияси сабаб турнир 2023 йилнинг июлига кўчирилди.
Бироқ Халқаро сув спорти федерацияси жаҳон чемпионатини Фукуокадан Будапештга кўчиришга қарор қилди. Шу тариқа Будапештда сув спорти бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Венгрия пойтахтида 2017 йилги жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.
Сув спорти бўйича Жаҳон чемпионати 1978 йилдан 1998 йилгача ҳар тўрт йилда бир марта ўтказилди. Кейин, 2001 йилдан бошлаб, жаҳон чемпионати ҳар икки йилда бир марта ўтказилади.Муаллиф: Кунсултан Отарбай