Сув полоси бўйича Осиё чемпионатини Қозоғистон муваффақиятли бошлади
Сув полоси бўйича Осиё чемпионати Таиланднинг Самутпракан шаҳрида бўлиб ўтмоқда.
Қозоғистон эркаклар терма жамоаси илк учрашувда Таиландни 15:4 ҳисобида мағлуб этди. Энди улар бугун, 9 ноябр куни Ҳиндистон, 10 ноябр куни Эрон, 11 ноябр куни Жанубий Кореяга қарши баҳс олиб боради.
Қозоғистон эркаклар терма жамоаси 2012 йилги Осиё чемпионатида олтин, 2009 йилда кумуш, 2015 йилда бронза медалини қўлга киритган.
Қитъа миқёсидаги мусобақада аёллар терма жамоаси илк учрашувини Жанубий Кореяга қарши ўтказиб, 25:5 ҳисобида зафар қучди. Улар бугун 9 ноябрда Хитой, 10 ноябрда Сингапур, 11 ноябрда Япония, 12 ноябрда Таиланд билан учрашади.
Қитъа мусобақаси 14 ноябр куни якунланади.
Бу 2023 йилнинг 14-30 июл кунлари Япониянинг Фукуока шаҳрида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига саралаш босқичи бўлади.
Муаллиф: Адилжан Умбет
Фото: catherineasquithgallery.com