Сув полоси бўйича Осиё чемпионати: Қозоғистон терма жамоаси ярим финалга чиқди

None
ASTANА. Кazinform – Қозоғистоннинг сув полоси бўйича эркаклар терма жамоаси Сингапурда бўлиб ўтаётган Осиё чемпионатининг чорак финалида ғалаба қозонди, деб хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

«Сув полоси бўйича 2023 йилги Осиё чемпионати учинчи чорак финалининг плей-офф босқичида Сингапур Қозоғистон билан тўқнаш келди. Сингапур яхши ўйнади ва ярим финалга чиқишга оз қолди. Бироқ қозоғистонликлар ўз тажрибаси эвазига ғалаба қозонишди ва учрашувнинг сўнгги қисмида ундан унумли фойдаланишди.

Натижада Қозоғистон 10:7 ҳисобида ғалаба қозонди ва ярим финалга йўл олган учинчи жамоа бўлди.

Учрашувнинг энг яхши ўйинчиси деб қозоғистонлик Мурат Шакенов эътироф этилди», — деди Сингапур сузиш ассоциацияси матбуот хизмати.


Сўнгги хабарлар
telegram