Сўровнома: Қозоғистонликларнинг 82 фоизи Президентга ишонади
ASTANА. Кazinform – Қозоғистонликларнинг аксарияти давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевнинг сиёсий йўналишини қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда ҚР Президенти ҳузуридаги Қозоғистон стратегик тадқиқотлар институти томонидан ўтказилган ижтимоий сўровнома натижаларида айтилди.

Сўров 11 июльдан 12 августгача 17 вилоят ҳамда Астана, Алмати ва Чимкент шаҳарларида ўтказилди.
Сўровда 18 ёшдан ошган 8 минг киши иштирок этди.

Натижаларга кўра, респондентларнинг 82,4 фоизи Президентга ишонч билдиради. Энг юқори кўрсаткич 18-29 ёшдагилар учун — 90,3%. Кейинги ўринларда 30–45 ёшдагилар (82,4%), 46–60 ёшдагилар (78,6%) ва 61 ёшдан ошганлар (77,8%).
Тадқиқот шуни кўрсатдики, қишлоқ аҳолиси шаҳар аҳолисига қараганда бир оз кўпроқ қўллаб-қувватлайди - мос равишда 84,9% ва 80,9%.
Касблар бўйича ажратилганда, энг кўп қўллаб-қувватлаганлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидир (96,9%). Шунингдек, таълим соҳаси вакиллари (89,6%), давлат хизматчилари (87,1%), қишлоқ хўжалиги ходимлари (86,2%), соғлиқни сақлаш соҳаси мутахассислари (84,5%), маданият ва санъат соҳаси вакиллари (85,9%) Президент сиёсатини қўллаб-қувватламоқда.
Институт маълумотларига кўра, ўрганиш натижалари мамлакатда Давлат раҳбарига бўлган ишонч изчил юқори даражада қолаётганини исботлади. Бу эса амалга оширилаётган давлат сиёсати фуқаролар учун фойдали эканидан далолатдир.
Эслатиб ўтамиз, қозоғистонликларнинг 73 фоизи мамлакат тўғри йўналишда ривожланмоқда, деб ҳисоблайди.