Сурияда муваққат ҳукумат аъзолари тайинланди
Янги маъмуриятда лавозимлар тақсимоти асосан якунланди, бироқ кун эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда янги вазирликлар ташкил этилиши ва янги тайинловлар амалга оширилиши мумкин, - деб хабар берди Аnadolu агентлиги.
Лавозимлар қуйидагича тақсимланади:
Бош штаб раҳбари Аҳмад аш-Шараа, бош вазир Муҳаммад ал-Башир, ташқи ишлар вазири Эсаад Ҳасан Шайбоний, ички ишлар вазири Муҳаммад Абдулраҳмон, адлия вазири Шоди ал-Вайсий, ахборот вазири Муҳаммад Ёқуб ал-Умар, соғлиқни сақлаш вазири Маҳир Шараа, қишлоқ хўжалиги ва ирригация вазири Муҳаммад Таҳа Ал-Аҳмад, таълим ва касбий тайёргарлик вазири Назир Муҳаммад ал-Қодирий, маҳаллий ҳокимият ва хизматлар вазири Муҳаммад Абдулраҳмон Муслим, вақфлар вазири Ҳуссам Ҳаж Ҳусайн, олий таълим вазири Абдулмуним Абдулҳафиз, иқтисодиёт ва савдо вазири Басил Абдулазиз ва хотин-қизлар ишлари бошқармаси бошлиғи Ойша ал-Дибс.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ЕИ Суриянинг янги режими билан алоқа ўрнатишга ҳаракат қилаётгани ҳақида хабар берган эдик.