Сурия бўйича Астана жараёни расман якунланди

ASTANА. Кazinform - Сурия музокаралари бўйича Астана жараёнининг 20-йиғилиши бўлиб ўтди. Музокаралар якуни бўйича кафил давлатларнинг қўшма баёнотини Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Қанат Тумиш маълум қилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None

«Суриянинг изоляция зонасидан босқичма-босқич чиқиб кетиши Астана жараёни ўз бурчини муносиб бажарганидан далолат сифатида тан олиниши мумкин. Сурия араб давлатлари сафига қайтаётганини инобатга олиб, Сурия бўйича 20 йиғилишни Астана жараёни доирасидаги расмий якуний йиғилиш деб эълон қилишни тавсия қиламиз», — деди Ташқи ишлар вазири ўринбосари Қанат Тумиш.

Эслатиб ўтамиз, 20-21 июнь кунлари пойтахтда Сурия бўйича 20-халқаро йиғилиш бўлиб ўтди. Унда кафил давлатлар – Россия, Туркия ва Эрон делегатлари, Сурия ҳукумати ва мухолифати вакиллари, шунингдек, кузатувчилар иштирок этди.

Кун тартибида Сурия атрофидаги минтақавий вазиятни ўзгартириш, терроризмга қарши кураш, ишонч чоралари, жумладан, гаровга олинганларни озод қилиш ва бедарак йўқолганларни қидириш масалалари муҳокама қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Астана майдони Суриядаги қарама-қарши томонлар ўртасидаги можарога барҳам бериш бўйича музокаралар ўтказиш учун таклиф қилинган. 2017 йилдан буён пойтахтда Сурияни тартибга солиш бўйича халқаро учрашувлар ўтказиб келинмоқда.

Муаллиф: Алихан Асқар

Сўнгги хабарлар