Сурия бўйича 20-халқаро учрашув келаси йили бўлиб ўтади

ASTANA. Кazinform – Сурия бўйича музокаралар юзасидан Астана жараёнининг 20-халқаро учрашувши 2023 йилда бўлиб ўтади, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None

Бундай қарор бугун пойтахтда бўлиб ўтган Астана жараёнининг 19-халқаро музокаралари чоғида қабул қилинди ва кафил давлатларнинг қўшма баёнотида қайд этилди.

Қўшма баёнотни Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Адил Турсинов маълум қилди

«Томонлар Сурия бўйича 20-халқаро учрашувни 2023 йилнинг биринчи ярмида Астанада ўтказишга келишиб олдилар. Шунингдек, 2022 йил 19 июлдаги уч томонлама саммитнинг якуний баёнотида маъқулланган Россия Федерациясида навбатдаги олий даражадаги учрашувни ташкил этиш бўйича келишувга эришилди», — дейилади Адил Турсинов эълон қилган қўшма баёнотда.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар