Standard&Poor's агентлиги Қозоғистоннинг мустақил кредит рейтингини яна барқарор деб баҳолади

NUR-SULTAN. Кazinform - Standard&Poor’s халқаро рейтинг агентлиги Қозоғистоннинг мустақил кредит рейтингини «BBB-/А-3» даражасида тасдиқлади, прогноз - «Барқарор». Бу ҳақда Kazinform Ҳукумат сайтига таяниб хабар беради.
None
None

Қозоғистон рейтингини қўллаб-қувватловчи муҳим омиллар - бу мамлакат иқтисодиётининг барқарор фискал ва ташқи баланслари. Шу билан бирга, мамлакатнинг ликвид хорижий активларининг мавжудлиги Қозоғистоннинг фискал барқарорлигига сезиларли ижобий таъсир кўрсатади. Агентлик Қозоғистон Ҳукумати билан биргаликдаги муҳокамалардан сўнг Россияга қарши иқтисодий санкциялар оқибатларини бартараф этиш мумкинлигини айтди.

Шу билан бирга, Каспий қувури консорциуми (KҚК) оффшор терминали қувватининг пасайиши вақтинчалик бўлади ва Қозоғистон нефт экспортида жиддий узилишларга олиб келмайди. Умуман олганда, S&P таъкидлашича, мамлакатнинг барқарор ҳолати ва ташқи баланслари, нефт ва олтин нархларининг ўсиши билан бирга, ташқи зарбаларни юмшатиш учун етарли.

Standard&Poor’s агентлиги маълумотларига кўра, Қозоғистоннинг иқтисодий ўсиши 2022 йилда 2 фоизни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, 5-март куни Standard&Poor’s халқаро рейтинг агентлиги Қозоғистоннинг мустақил кредит рейтингини «ВВВ-/А-3» даражасида тасдиқлаган ва яна «Барқарор» деб прогноз қилган эди.


Сўнгги хабарлар