«Спутника V» дан кейин «Pfizer» вакцинаси билан эмлаш мумкинми

TALDYKORǴAN. Kazinform – «Спутника V» дан кейин Американинг «Pfizer» вакцинаси билан эмлаш мумкинми, Алмати вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Арман Жансенгиров жавоб берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Қайта эмлаш шартлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган. «Спутника V» билан эмлангандан кейин саккиз ойдан кейин «Hayat-Vax», «Sinovac» и «Pfizer» каби вакциналар билан эмлаш мумкин», - деди Арман Жансенгиров вилоят брифингида.

Аввалроқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қозоғистон Республикаси аҳолисини иммунизация қилиш бўйича маслаҳат комиссияси билан биргаликда фуқароларни коронавирус инфекциясига қарши қайта эмлаш бўйича ёндашувларни ишлаб чиққан эди.

Қоидаларга кўра, векторли (Спутник) вакцина билан эмланган шахслар 9 ойдан сўнг инактивацияланган (Sinopharm, CoronaVac, Hayat-Vax, QazCovid-in) ёки м-РНК вакцинаси (Pfizer) билан қайта эмлашлари мумкин.

Бундан ташқари, ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой одам илгари эмланган вакцинани қайта олиши мумкинлигини айтди.

Қозоғистонда ревакцинация бошланиши 2021 йил ноябр ойининг учинчи ўн кунлигига режалаштирилган. Бунинг учун вакцинанинг 1 дозаси қўлланилади.

Муаллиф: Еламан Турисбеков

Сўнгги хабарлар