Спортнинг 21 тури бўйича II МДҲ ўйинлари ўтказилади

МДҲ Ижроия қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, II МДҲ ўйинлари 4-14 август кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган. Ўйинлар концепцияси Беларусь давлатининг 11 шаҳрида спортнинг 21 тури бўйича тадбирлар ўтказиш режалаштирилган.
Жумладан, турнир Минск, Борисов, Брест, Витебск, Гомел, Гродно, Жлобин, Могилёв, Молодечно, Орша ва Солигорск шаҳарларида бўлиб ўтади.
МДҲ ўйинларда 3 мингга яқин спортчи, мураббийлар, ҳакамлар, тиббиёт ходимлари ва бошқалар иштирок этиши кутилмоқда.
Ўйинларда Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон спорт делегациялари иштирок этади.
Айни пайтда Монголия, Хитой, Куба, Эрон, Уммон, Саудия Арабистони делегацияларининг айрим спорт турларида иштирок этиши масалалари ишлаб чиқилмоқда.