08:10, 22 Декабрь 2022 | GMT +5
«Спанч Боб» мультфильмининг 400 дан ортиқ қисми қозоқ тилига таржима қилинди
ASTANA. Kazinform – 2023 йилдан Nickelodeon телеканали «Square Pants SpongeBob» мультфильмининг 400 дан ортиқ қисмини қозоқ тилида намойиш этади. Бу ҳақда телеканал вице-президенти Мария Косарева маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Келгуси йил кичкинтой томошабинларимиз томоша қиладиган контентга қисқача тўхталиб ўтсам. Бу - «Коралл» лагерининг давоми, яъни «Квадрат шимлар» (Спанч Боб) болалиги. Бу дўстлик ва турли одамларнинг қандай муносабатда бўлишлари ҳақида ажойиб ҳикоя. Мультфильм - International ва Nickelodeon Индиа компаниясининг қўшма ижоди»
, - деди у пойтахтда бўлиб ўтган І Марказий Осиё медиа-форумида.
Унинг сўзларига кўра, ҳикояда икки ака-ука вақт машинасини топиб, саёҳатга чиқишади. Мультфильмда Ғарб ва Шарқ маданияти мукаммал уйғунлашган.
«Келгуси йил давомида томошабинлар 400 дан ортиқ қисмини қозоқ тилида томоша қилиш имкониятига эга бўладилар. Яна биз бошқа сюрпризларни тайёрлаяпмиз»
, - деди Мария Косарева.
Муаллиф: Марлан Жиембай
Фото: Nickelodeon Animation Studio