12:53, 23 Июль 2022 | GMT +6
«Союз МС-22» бошқариладиган космик кемаси Байқўнғирда учиришга тайёрланмоқда
BAIQOŃYR. Кazinform - Бойқўнғир космодромида «Союз МС-22» бошқариладиган космик кемасини учириш учун «Союз-2.1а» ракета ташувчисини тайёрлаш ишлари давом этмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.
«Южний» космик маркази мутахассислари ракетанинг биринчи ва иккинчи босқичларини механик йиғишни амалга оширди, шундан сўнг улар космодром участкасининг 31-сонли техник мажмуасининг йиғиш ва синов биносидаги сақлаш жойига юборилди.
Роскосмос матбуот хизмати хабарига кўра, ишнинг навбатдаги босқичи пневматик синовлар, автоном ва интеграциялашган синовлар ва ниҳоят, космик ракетанинг умумий йиғилишидир.
«Союз МС-22» бошқариладиган космик кемаси билан «Союз-2.1а» ракета ташувчисининг учирилиши 2022 йил 21 сентябрга «Бойқўнғир» космодромидан амалга оширилиши режалаштирилган.
Роскосмос космонавтлари Сергей Прокопьев, Дмитрий Петелин ва НАSА астронавти Франсиско Рубиодан иборат 68-узоқ муддатли экспедиция экипажи ХКСга боради.
Муаллиф: Сара Қабиқизи