Соккадан Қозоғистон терма жамоаси икки йил кетма-кет халқаро турнирда чемпион бўлди
ASTANA. Kazinform – Молдова пойтахти Кишинёв шаҳрида футбол бўйича ўтказилган «Socca EuroCup-2024» халқаро турнирида Қозоғистон терма жамоаси чемпион бўлди.

Финалда Хорватия билан маҳорат кўрсатган терма жамоа рақибини 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Улардан Абай Елемесов 2, Бекруз Пишкар 15-дақиқада мерганлик кўрсатди.
Талғат Ўтепбергенов эса 39-дақиқада ўйинга нуҳта қўйди.
Шу тариқа Қозоғистон терма жамоаси икки йил кетма-кет мазкур турнир ғолибига айланди.
Ўтган йили терма жамоа финалда Руминияни мағлуб этганди.
Сока ўсмирлар футболидан ўйинчилар сони ва майдоннинг катталиги билан фарқ қилади. Ўйин 20 дақиқа давом этади ва икки жамоада олтита ўйинчи иштирок этади.
Бу йил терма жамоа Испания (2:1) ва Германияни (1:1, пеналтилар серияси - 2:1) ярим йўлда қолдириб, финалга йўл олди. Гуруҳ босқичида Италия (3:0), Кипр (5:1) ва Уммон (3:2) терма жамоаларини мағлуб этишди.