20:32, 12 Июль 2022 | GMT +5
Славян бозори-2022 танловида Қозоғистон номидан Kyle Ruh ва Алинур қўшиқ айтади
NUR-SULTAN. Kazinform – Kyle Ruh (Ерик Толенов) бу йил Витебскдаги «Славян бозори» халқаро санъат фестивалида Қозоғистон шарафини ҳимоя қилади, Алинур Хамзин эса болалар танловида чиқиш қилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Бугун болалар мусиқа танловига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади, эртага эса биринчи кун бошланади. Фестивалнинг тантанали очилиши 14 июл куни бўлиб ўтади.
«Очилиш маросимида Қозоғистондан Алишер Каримов («Витебск-2011» ХХ халқаро эстрада ижрочилари танлови лауреати – Таҳр.) қўшиқ куйлайди, фестивал байроғини Рухия Байдукенова кўтариб чиқади. Алишер, шунингдек, болалар танловида ҳакамлик қилади», — деди фестивальдаги Қозоғистон расмий вакили.
Унинг сўзларига кўра, фестивалда қатнашиш имконияти учун 40 дан ортиқ болалар ва 30 дан ортиқ катталар курашган. Ҳакамлар ҳайъати таркибига таниқли қозоғистонликлардан Роза Римбаева, Алишер Каримов, Бағим Мухитденова, Тўлқин Забирова, Нағима Есқалиева кирди.