Silk Way Star лойиҳасига филиппинлик TikTok юлдузи келди
ASTANA. Kazinform — 14 миллион томошабинга эга TikTok юлдузи Қозоғистонга келди. Филиппинлик блогер Silk Way Star лойиҳасида иштирок этаётган малайзиялик қўшиқчи Язмин Азизни қўллаб-қувватлаш учун келди, деб хабар беради Jibek Joly телеканали.

Саймон Хавьер (Simon Javier) қозоқ халқининг меҳмондўстлиги ва саховатлилигидан ҳайратда қолганини айтди.
@simonjosephjavier Ask us any questions in the comments below 😍
♬ original sound - Song Lyrics
“Silk Way Star мусиқа орқали дунёни бирдамликка чақирувчи платформа. Шунинг учун мен Филиппиннинг келажакда иштирок этишини истайман”, — деди тикток юлдузи.
Блогер хонанда Язмин Азизни қўллаб-қувватлаш учун 15 соат йўл босиб келганини айтди.
“Мен Язмин билан фахрланаман. Чунки Малайзияни катта лойиҳада намоён этиш катта шараф. У, албатта, мамлакати томонидан унга билдирилган ишончни оқлайди. Бизнинг муносабатларимиз узоқ, у ўз мамлакатида, мен эса Филиппинда. Бироқ бу лойиҳа бизни янада яқинлаштирди. Севганимни қўллаб-қувватлаш учун мен Филиппиндан Малайзияга, у ердан эса Қозоғистонга 15 соатлик йўлда юрдим. Келажакда Филиппин ҳам лойиҳада иштирок этишини истардим. Silk Way Starни табриклаймиз! Amazing!”- деди Хавьер.
Эслатиб ўтамиз, 21 сентябрда Астана шаҳрида Silk Way Star танловининг биринчи босқичи якунланиб, унда Озарбайжон, Арманистон, Грузия, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Малайзия, Мўғулистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Жанубий Кореядан келган барча 12 нафар иштирокчи ўз она тилларида қўшиқлар ижро этди.
Яқинлардек кутиб олдилар: Silk Way Star танлови иштирокчилари Қозоғистон ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.
Ўзбекистонлик хонанда Қозоғистонда Silk Way Star халқаро танловида ҳакамларини ҳайратга солди.