Швейцария Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишини қўллаб-қувватлади

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ)га аъзо бўлиши бўйича расмий Тошкент ва Берн ўртасида олиб борилган икки томонлама музокаралар якунланди, деб хабар беради Kazinform агентлигининг Ўзбекистондаги мухбири Алихан Асқар.

Швейцария Өзбекстанның Дүниежүзілік сауда ұйымына қосылуына қолдау білдірді
Фото: linkedin/azizbek urunov

Бу ҳақда ЖСТ масалалари бўйича Ўзбекистон Президентининг махсус вакили Азизбек Урунов маълум қилди.

“Музокараларни самарали якунлашга ҳисса қўшган Швейцария томонига миннатдорлик билдираман. Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш учун тегишли келишув тузилиши лозим бўлган давлатлар сони камайиб бормоқда”, – деди Азизбек Урунов.

Бугунги кунгача Ўзбекистон томони ЖСТга қўшилиш доирасида 30 дан ортиқ давлат билан музокаралар олиб борган ва шундан 25 та давлат билан тегишли келишувларга эришилган.

Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш музокараларини жорий йил якунлашни режалаштирган.

ЖСТга аъзо бўлиш юзасидан Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги музокараларга жорий йил июнь ойида Астанада якун ясалган эди.

Сўнгги хабарлар