Швейцария Гулнора Каримовани жиноий гуруҳга раҳбарликда айблади
Швейцария прокуратураси Ўзбекистон собиқ президентининг қизи Гулнора Каримовани “Офиc” деб номланувчи халқаро жиноий гуруҳга раҳбарлик қилганликда айблади, деб хабар берди Кazinform BBCга таяниб.

Прокурорларнинг айтишича, 51 ёшли Каримова коррупция, фирибгарлик ва уюшган жиноятчилик бўйича кенг тарқалган ишда асосий айбланувчи ҳисобланади.
Г. Каримова Ўзбекистонда юзлаб миллион долларларни ўзлаштирганликда ва бутун дунё бўйлаб компания раҳбарлари ва ҳукумат амалдорларига мунтазам равишда пора берганликда айбланмоқда. У, шунингдек, Швейцарияда жойлашган қатор компаниялар ва банк ҳисоблари орқали ноқонуний йўл билан олинган маблағларни ювишда айбланмоқда.
Тергов натижасида Швейцария расмийлари унинг Ўзбекистонга қайтарилиши керак бўлган 340 миллион Швейцария франкидан (370 миллион АҚШ доллари) ортиқ маблағларини мусодара қилди. Тергов давом этар экан, 440 миллион франкдан ортиқ пул ҳибсда қолмоқда.
Каримованинг швейцариялик адвокати “барча айбловларга эътироз билдиришини ва уни оқлаш учун курашишини” айтди.