Швейцарияда коронавирус пандемиясининг бешинчи тўлқини бошланди

NUR-SULTAN. Kazinform - Швейцарияда CОVID-19 пандемиясининг бешинчи тўлқини бошланди. Бу ҳақда Kazinform CОVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро коимиссияси Telegram-каналига таяниб хабар беради.
None
None

Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Ален Берсе эпидемиянинг тарқалиши барча швейцарияликларнинг ҳаракатларига боғлиқ бўлишини айтди. Бир ой ичида Швейцарияда инфекциялар юқтиришнинг кунлик ўсиши тўрт баробарга ошди. Бир сутка давомида мамлакатда 6017 та янги коронавирус инфекцияси ҳолати аниқланди. Ўтган ҳафтада коронавирус билан касалхонага ётқизилган беморлар сони 25 фоизга, коронавирусдан вафот этганлар сони 80 фоизга ошиб, ҳафтасига 53 нафарга етди.

Грецияда эмланмаган одамларга кинотеатрлар, музейлар ва спорт иншоотларига бориш тақиқланган. Греция ҳукумати келгуси ҳафтадан бошлаб CОVID-19 га қарши эмланмаган одамларга нисбатан қаттиқ чекловлар жорий қилади, деди Греция Бош вазири Кириакос Мицотакис. Янги қоидалар 22 ноябрдан кучга киради.

Словакия ва Чехия коронавирусга қарши эмланмаган фуқароларга чекловлар жорий қилмоқда. Чехия расмийлари эмланмаганлар учун чекловларни кучайтирмоқда. Словакия Бош вазири 22 ноябрдан бошлаб «эмланмаган одамлар учун локдаун» уч ҳафтага жорий этилишини маълум қилди. Шу кундан бошлаб фақат коронавирусга қарши вакцинанинг тўлиқ курсини олган ёки охирги олти ой давомида даволанганлар ресторанлар, савдо мажмуалари, спорт иншоотлари, зарур бўлмаган товарлар сотиладиган дўконларга бориб, оммавий тадбирларда қатнаша олади. Ишга киришиш учун ҳафтада икки марта тест топширишлари керак. Инфекция тарқалиши кучайган ҳудудларда умумий овқатланиш, спорт клублари, гўзаллик салонлари ва меҳмонхоналар тўлиқ ёпилади.

Сўнгги хабарлар