Швейцария Ташқи ишлар вазири расмий ташриф билан Қозоғистонга келди

Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мурат Нуртилеу Швейцария делегацияси билан очиқ ва самарали музокаралар ўтказганини таъкидлади.
Бундан ташқари, вазир Қозоғистон ва Швейцария ўртасидаги барча даражадаги ўзаро ҳурмат ва тўлиқ англашувга алоҳида эътибор қаратди.
«Биз Европадаги муҳим ҳамкоримиз – Швейцария билан сўнгги йилларда ҳақиқатан ҳам муҳим марраларга эришдик. Давлат раҳбарининг 2021 йил ноябрь ойида Швейцарияга ташрифи ибратли ҳамкорлигимизга янги йўналишлар қўшиш имконини бергани аниқ.
Швейцария раҳбари Қозоғистонга 2019 йилнинг ноябрь ойида, қонун чиқарувчи орган раиси эса 2021 йил августида келгани сизга яхши маълум. Шу боис сиёсий мулоқот даражасини сақлаб қолиш, парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ҳамкорлик кўламини кенгайтириш, вазирликлар ўртасидаги алоқаларни доимий қўллаб-қувватлаш муҳимлигини таъкидладик», — деди Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Мурат Нуртилеу.
Унинг сўзларига кўра, музокаралар чоғида Қозоғистон экспорт номенклатурасини кенгайтириш ва мамлакатнинг транспорт-логистика алоқаларини янада ривожлантиришдан манфаатдор экани таъкидланган.
«Ҳурматли вазир билан маданий-гуманитар, илмий-техникавий ва минтақалараро ҳамкорликни ривожлантириш, сув дипломатияси ва сув ресурсларини бошқариш масалалари бўйича ўзаро чора-тадбирларни қўллаб-қувватлашга келишиб олдик. Шу билан бирга, туризм соҳасида реклама кампанияларини ташкил этиш орқали қўшма тадбирларни амалга ошириш муҳимлигини таъкидладик», — деди Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири.
Ўз навбатида, швейцариялик дипломат ўтган йили икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил тўлганини таъкидлади.
«Бугунги ташрифим муносабатларимизни янада мустаҳкамлайди, деб умид қиламан. Мен билан бирга Базель, Берн, Лугано шаҳарлари вакиллари, парламент аъзолари келишди. Кеча биз Алмати шаҳрида Швейцариянинг фахрий консуллигини очдик ва буни яхши белги, деб биламиз», – деди И. Кассис.
