12:34, 14 Май 2023 | GMT +6
Швециялик қўшиқчи Loreen иккинчи марта «Евровидение» танловида ғолиб чиқди
ASTANA. Kazinform - Швециялик қўшиқчи Loreen «Tattoo» қўшиғи билан «Евровидение»да биринчи ўринни эгаллади. У 2012 йилда мусобақада ғолиб чиққан эди. Финляндия ва Исроил ҳам «Евровидение 2023»нинг кучли учлигига кирди. Бу ҳақда Kazinform BBCга таяниб хабар беради.
Ҳакамлар ҳайъати ва томошабинлар томонидан ўтказилган овоз бериш натижаларига кўра, Швеция вакили танлов финалида 583 балл тўплади.
2012 йилда Лорин Euphoria қўшиғи билан Евровидение қўшиқ танловида ғолиб чиқан эди. Швеция еттинчи бор мусобақада ғолиб чиқди.
Иккинчи ўринни финляндиялик қўшиқчи Käärijä эгаллади. Томошабинлар ва ҳакамлар ҳайъати унинг Cha Cha Cha композициясини 526 балл билан баҳолади.
Танлов финалида учинчи ўринни исроиллик хонанда Ноа Кирел эгаллади – унинг Unicorn қўшиғи 362 балл тўплади.
Бу йил Буюк Британия Украина номидан мусобақага мезбонлик қилди ва финал Ливерпулда бўлиб ўтди.